Дизайн
Маҳсулотингиз учун нейминг ва шиор, логотип дизайни ва махсус услуб, қадоқ дизайни ва ташқи реклама учун постер ишлаб чиқамиз. Савдо майдонлари учун интерьер ва кўргазма ускуналари дизайнини яратамиз. Бизнинг компаниямиз мунтазам равишда дизайн ва креатив соҳаларидаги халқаро реклама фестивалларида иштирок этади. Креатив бўлим жамоаси Тошкент, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Россия ва Кореяда бўлиб ўтадиган воркшопларда иштирок этади ва шу билан ўз билим ҳамда кўникмаларини ошириб боради. Бизнинг ишларимиз халқаро ва маҳаллий реклама фестиваллари ҳамда танловларда алоҳида диққатга сазовор бўлган.